Бунёдкор кўчасида тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

дек 26 / 2019

alt

Кеча, 25 декабрь куни соат 17:00да Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида (мўлжал: “Сойресторани, Адиблар хиёбони ёнида) тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, Газ-3302, Дамас, Ласетти ва ВАЗ 2106 автомобиллари ўзаро тўқнашган. ЙТҲ натижасида: ВАЗ 2106 ҳайдовчиси ва унинг тўрт нафар йўловчиси, Ласетти ҳайдовчиси ва унинг уч нафар йўловчиси ҳамда Дамаса йўловчиси турли оғирликдаги тан жароҳатлари олиб, тиббиёт муассасасига олиб кетилган.

Йўл транспорт ҳодисасининг дастлабки сабаби Ласетти ҳайдовчиси 20 ёшли Муҳаммадали Т. Бунёдкор-Байналмилал кўчасида ҳаракатланиб, тезликни сезиларли даражада оширган ва транспорт воситасини бошқаролмай йўлни ажратувчи бетон тўсиқдан ўтиб, қарама-қарши томомнда келаётган учта автомобил билан тўқнашган. Терговдан олдинги ҳаракатлар давом этмоқда, дейилади хабарда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *