Чегарада снайпернинг "оптик нишони"ни олиб кираётганлар ушланди

дек 11 / 2019

alt

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро Д.Ё. нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Ушбу шахснинг юклари орасидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 1 дона “Драгунов снайперлик милтиғи”нинг нишонга олиш “оптик нишони” қисмини борлиги аниқланди, деб хабар қилади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз қурол-яроқ ва ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказишга бўлган уринишлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *