Чилонзор бозорларида дронлар ёрдамида кузатув ишлари олиб борилади

июн 17 / 2019

Похожее изображение

Ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди
 
Туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ишларни янгича ёндашув асосида қуйидаги йўналишларда ташкил этилади:
 
– ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш ва соҳада идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятига инновацион ва замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш;
–ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
– ички ишлар органлари ходимларининг билим ва кўникмаларни, шунингдек, шахсий ва ишчанлик фазилатларини юксалтириш, уларнинг ўз устида ишлаши, малакасини ошириши ва касбий ривожланишини рағбатлантириш;
– фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жамоатчилик назоратининг самарали шаклларидан фойдаланиш;
– фуқароларда қонунга ва ҳуқуққа бўлган ҳурмат ҳиссини кучайтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлигини таъминлаш.
 
Ушбу мақсадлар учун тегишли Чора-тадбирлар дастури тасдиқланди: профилактика инспекторлари фаолияти бўйича ижтимоий сўров ўтказиш, “Хавфсиз ҳудуд” электрон иловасини  ишлаб чиқиш, мессенжер каналлар яратиш, “SOS” тугмачалари орқали ташвишли видео хабар бериш тизимларини ўрнатиш, видео кузатув камераларини, учувчисиз учадиган аппаратларни харид қилиш. Шунингдек, Бош прокуратурага “Хавфсиз бозор” тажриба лойиҳаси доирасида видеорегистраторли учувчисиз учадиган аппаратларни харид қилиш, олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *