Чилонзорда Spark ҳайдовчиси йўловчини тунади

мар 25 / 2019

alt

2019 йил 23 март куни Жиззах вилояти Дўстлик туманида яшовчи С.К.(исмли аёл) Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 23-даҳа ҳудудидан фуқаро С.Ғ. бошқарувидаги Spark русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтиради.

ИИВ матбуот хизматининг хабарига кўра, у Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида жойлашган автобуслар бекати олдига етиб келганларида ҳайдовчи С.Ғ. ва автомашинада бўлган яна бир йўловчиси Э.А. билан бирга С.К.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, қўлидан ичида 600 минг сўм пули ҳамда фуқаролик паспорти бўлган сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Кўрилган чоралар натижасида С.Ғ. ва Э.А.лар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *