Чилонзорда юк машинасининг борти кўприкка келиб урилди

дек 14 / 2019

alt

Бугун, 14 декабрь куни соат тахминан 07:30да Чилонзор туманидаги Гавҳар кўчасида 61 ёшли Бахтиёр А. бошқарувидаги “HOHAN” русумли юк машинаси бортли қисмини туширмасдан кўприкнинг бетон оралиғига келиб урилган, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

alt

Натижада юк машинасининг борт қисми ажралиб, тик ҳолатда осилиб қолган. ЙТҲнинг сабаби, ҳайдовчи юк машинасининг борт қисмини ўз вақтида керакли жойгача туширмагани бўлди. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *