"Чинор" ЙПХ масканида йўловчилардан бирида қалбаки доллар борлиги аниқланди

янв 16 / 2020

alt

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга қарашли “Чинор” мунтазам йўл патруль хизмати масканида Ангрен шаҳридан Наманган вилояти томонига ҳаракатланиб келаётган  “Нексия” русумли автомобиль текширилганда унинг юкхонасидан транспорт воситасига тегишли бўлган давлат рақам белгиси борлигини аниқланди, деб хабар қилади ЙҲХББ матбуот хизмати.  

Ҳайдовчи В.А бу давлат рақам белгиси корхонасига қарашли юк автомобилига тегишли эканлигини айтган. Шундан сўнг йўловчилар текширилганда улардан бири шубҳали кўринган ва унинг ёнидан қалбаки бўлган 1200 АҚШ доллари топилган.

Автомобиль, йўловчилар ва улардан олинган ашёвий далиллар билан биргаликда Оҳангарон туман ИИО ФМБга топширилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *