Чиноз туманида ўтказилган рейдда хазон ва чиқинди ёқилиши ҳолатлари бўйича фуқаролар жаримага тортилди

окт 03 / 2016

alt

Рейд давомида қўмита томонидан огоҳлантиришларга қарамай айрим жойларда ҳамон хазон ва чиқинди ёқилиши ҳолатлари кузатилаётгани аниқланди. Мутахассисларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли айбдорлар тезда аниқланиб юқорида айтиб ўтилган мутассади ташкилотлар томонидан жарима тўловларига тортиш бўйича баённомалар тузилди. Бундай ҳолатлар бўйича фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача микдорда жарима солиш қонунда белгилаб қўйилган.

Ёқилаётган чиқинди ва хазонлардан чиқаётган газ тутунлари ён атрофда умргузаронлик қилаётган аҳоли соғлиғига ўта зарарли ҳисобланади. Статистик маълумотларга қараганда, 1 тонна хазон ёқилганда, атмосферага 30 кг углерод оксиди ажралиб чиқади. Бундан ташқари, олтингугурт ангидриди, қурум, азот оксиди ва мураккаб таркибли органик бирикма - диоксинлар ҳам инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга зарар етказувчи моддалар ҳисобланади.

UzReport хабарига кўра, вилоят табиатни мухофаза килиш қўмитаси, Экохаракат вилоят худудий бўлинамси билан ҳамкорликда бу каби тадбирларни вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказишни режалаштирмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    03 октябр 2016, 15:09

    Чиноздан чиқади ҳамма нарса,Аҳмадбой ҳам,чиқинди ёқишса ҳам,ҳоким ишдан кетибди....

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *