Тошкентда йўловчилари бор автобус ағдарилиб кетди

мар 06 / 2019

alt

Бугун, 6 март куни 18-автобус саройи тасарруфидаги 27-“Чорсу  савдо маркази — Кўкча оқлон маҳалласи” йўналишида қатновчи “Исузу” русумли автобус билан  транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ТШТХ матбуот хизмати хабар қилди.

Натижада “Нурафшон” кўчасида ҳаракатлаётган автобус йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган. Икки киши енгил даражада жароҳатланган.

Ҳодиса сабаблари батафсил ўрганилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *