Цукерберг эпилепсия ва Паркинсон билан касалланганлар даволаниши учун Facebook акцияларини сотди

янв 05 / 2019

alt

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг муҳим тиббий лойиҳани молиялаштириш учун ижтимоий тармоқнинг акцияларини сотди. Бу ҳақда SCMP хабар беради. Гап биомедикал тадқиқотлар билан шуғулланадиган лойиҳа ҳақида бормоқда. 
 
У "Чан-Цукерберг ташаббуси" (Марк ва унинг турмуш ўртоғи шарафига) деб номланган.
 
Лойиҳанинг мақсади – "бир авлоддаги барча касалликларни” даволаш. Цукерберг жами 30 миллион доллар миқдоридаги акцияларини сотган. Янги лойиҳанинг таркибий қисмларидан бири “мия-машина” интерфейсларида ишлашни ўз ичига олади. Ушбу қурилма ёрдамида инсоннинг фикрларини буйруққа айлантириш мумкин бўлади.
 
Лойиҳа учун 5 миллион доллар маблағ ажратилди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *