Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 20 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

фев 02 / 2016

alt

Гидрометеорология марказидан маълум қилишларича, ҳафта охирига қадар республика бўйлаб илиқ об-ҳаво кузатилади. 4-5 февраль кунлари кечаси ҳарорат 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқни ташкил этади.

6-7 февраль кунлари барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 13-18 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати 11-16 даражагача илиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *