Дам олиш кунлари республиканинг айрим ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

янв 28 / 2016

alt
Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, 30-31 январь кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси  2-7 совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчиликлар кузатилмайди. Ҳарорат кечаси 2-7 совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси  2-7 совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқаларё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчиликлар кузатилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси 0-5 совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Фарғона водийсининг баъзи жойларида ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 совуқ, кундузи 2 даража совуқ  3 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиш хавфи бор. Ҳарорат кечаси 8-13, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *