Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Низом тасдиқланди

апр 13 / 2016

alt

Унда Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти, уларни тугатиш, қуриш ва реконструкция қилишнинг халқаро-ҳуқуқий, ташкилий, молиявий-иқтисодий асослари белгиланди.

Ҳужжатда ўтказиш пунктлари тоифалари, мақоми ва иш режими бўйича таснифланган. Хусусан, тоифалари бўйича — автомобил йўли (пиёдалар йўли), темир йўл, дарё ва авиация ўтказиш пунктлари; мақоми бўйича – халқаро, икки томонлама ва соддалаштирилган ўтказиш пунктлари; иш режими бўйича — кеча-кундуз ва куннинг ёруғ вақтида чегара ўтказиш пункти орқали ўтказади.

Ўтказиш пунктининг иш тартиби Ўзбекистон Республикаси билан тегишли давлатлар ўртасидаги икки томонлама халқаро шартномалар асосида тартибга солинади.Ушба фаолиятнинг умумий тартиби қўшни давлатлар билан халқаро шартномалар ҳисобга олинган ҳолда, давлат назорати органлари ва ўтказиш пункти маъмурияти раҳбарларининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Чегара орқали ўтишни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида қўшни давлатни олдиндан хабардор қилиш, ҳаракатни чеклаш, ўтказиш пунктини ёпиш, очиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама халқаро шартномалари билан тартибга солинади.

Манба: UzReport агентлиги

  • Мехмон
    23 янвuary 2017, 17:57

    Uzbekistonga moshinada borib qisqa vaqtdan song qaytip kelsam boladimi.moshina vaz 2105 2006 yil ishlab chiparilgan?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *