Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг 114 та веб-сайтлари фаолият кўрсатмоқда

апр 15 / 2016

alt

Унда АТ бўлинма раҳбарлари ва мутахассилари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг матбуот хизмати ходимларига "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги қонуннинг қоидаларини амалиётда қўллаш юзасидан тегишли тушунча ва амалий тавсиялар берилди. Шу билан бирга, Давлат органларининг расмий веб-сайтларини яратиш ва маълумотларни янгилаб бориш шунингдек, электрон давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солиш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди, деб ёзади UzReport AA.

Таъкидлаш жоизки, Қонун талабларига мувофиқ айни пайтда барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг давлат тилидаги веб-сайтлари мавжуд бўлиб, шундан 50%дан кўпроғи инглиз тили шаклига эга. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг 114 та веб-сайтларидан 90 таси фойдаланишда қулайлик яратиш ва замонавий технологик талабларни инобатга олган ҳолда ўзларининг мобил шаклини жорий этган. Шу билан бирга, давлат органларининг 114 та веб-сайтидан 92 тасида рўйхатга олишни янгилаб бориш имконияти мавжуд .

Шу ўринда яна бир маълумот: 2016 йилнинг биринчи чораги охирига келиб давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатилаётган электрон давлат хизматларининг умумий сони 1244 тага етган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *