Давлат рақобат қўмитаси "Навоий" ТМК масъул ходимларини маъмурий жавобгарликка тортди

янв 31 / 2016

alt

Иш “Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 14-моддасига асосан, яъни НТМК томонидан “Vilammy LP” компаниясини тендер савдоларидан асоссиз четлаштирилиши ҳолати бўйича қўзғатилди.

Ушбу қўзғатилган ишни кўриб чиқиш жараёнида, буюртмачининг ходимларидан тузилган баҳоловчи гуруҳ юқорида номи кўрсатилган тендер савдолари иштирокчиларининг берган таклифини муҳим аҳамиятга эга бўлмаган фарқланишлар асосида тендер ҳужжатлари талабларига мос келмаслиги ҳақида хулоса берилганлиги ва ушбу хулоса асосида тендер савдолари иштирокчиси тендер савдоларида қатнашишда кейинги босқичга ўтказилмаганлиги аниқланди. Ушбу кўрсатилган вазият тегишли ваколатга эга бўлган давлат органи хулосаси асосида тасдиқланган.

Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида, НТМК томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузилган деган хулосага келинди.

Натижада, НТМК томонидан юқоридаги тендер савдолари бекор қилинди ва қайтадан тендер ўтказиш ҳақида эълон берилди.

НТМКнинг ушбу ҳолатга йўл қўйган масъул ходимлари ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди.

Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *