Давлат тест маркази ижтимоий тармоқлардаги шов-шувларга муносабат билдирди

дек 20 / 2019

alt

“Кечадан буён ижтимоий тармоқларда анча шов-шув кўтарилмоқда. Буларга Давлат тест маркази томонидан ўз шаънини ҳимоя қилиб, газета.уз интернет нашри устидан судга мурожаат қилинганлиги сабаб бўлмоқда.

Фақат бу ерда қонун устувор жамиятда бу ҳолатнинг салбий баҳоланаётганлиги тушунарсиз. Бутун жаҳонда кенг тарқалган демократик ва адолатли ечим сифатида амалда бўлган низоли ҳолатни суд орқали ҳал этишнинг нимаси ёмон. Ривожланган ва қонун устувор бўлган ҳуқуқий-демократик жамиятда адолат суд орқали қарор топиши барчага маълумку.

Яна бир тушунарсиз, ажабланарли томони – ҳамиша холислик, адолат, ҳақ тарафда бўлган, ҳатто жамоатчилик орасида ўз ўрни, обрўга эга ҳурматли блогерлар ҳам мавжуд ҳолат бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлмасдан Давлат тест маркази шаънига ноҳақ гапларни ёзаётганлигидир. Бундай ҳурмати баланд блогерларнинг энг аввало ҳолатга аниқлик киритиш, судга берилганлик сабабини аниқлаш бирламчи вазифаси эди.

Шу ўринда олдиндан ҳиссиётга берилмасдан суд қарорини кутиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз”, дейилади муносабатда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *