Давлатназар Рўзметовнинг оила аъзоларидан хабар олинди

ноя 14 / 2019

alt

Хабарингиз бор, яқинда “Жамият” газетаси мухбири Давлатназар Рўзметов йўл транспорт ҳодисаси туфайли бу ҳаётдан кўз юмганди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжоновнинг ташаббуси билан агентлик ходимлари марҳум журналист Давлатназар Рўзметовнинг хонадонида бўлишди.

alt

Журналистнинг оила аъзолари, фарзандларига Агентлик томонидан тақдим этилган ўқув қуроллари, дарсликлар, бадиий адабиётлар ҳамда моддий ёрдам маблағи топширилди.

Давлатназар Рўзметов ўз сўзига эга, жонкуяр журналист эди. Унинг фарзандлари ҳам худди отасидек эл корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишишига тилак билдирилди.

alt

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *