Депутат маҳалладаги муаммолар билан танишди

авг 15 / 2019

alt

Тошкентнинг Яшнобод тумани "УзЛиДеп" партияси депутати Шоахмедов Шозафар Шоазиз угли, «Олмос» ва «Гузал» махаллардаги оғир аҳволдаги, муамомоли ва кам таъминланган оилалардан хабар олиб, халқ дардини тинглаб, уларни қийнаётган муамолар билан танишди. Авваламбор, уларни кутлуғ Қурбон Хайит байрами билан табриклаб, тез орада маҳалла аҳолисни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилишини билдирди.

alt

Ташриф чоғида, жами 18та хонадонга кириб мазмунли суҳбат ўтказилди. Кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар холидан хабар олинди.

Маҳаллардаги муаммолардан бири, Сокин кучасининг баъзи хонадонлари ичимлик суви билан таминламаганлиги ва ички кучаларнинг таъмирталаблиги аникланди.

Шу асосида турли мутасадди ташкилотларга Депутатлик сурови йўналтирилди. Яқн кунларда ушбу ишларнинг натижаси кутилмокда. Бундан аввал маҳаллардаги муамолардан бири - бу тунги ёритгичлар масаласи эди. Ҳозирги кунда эса бу муаммо Депутат назорати остида хал килинди.

alt

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *