ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди

июл 16 / 2019

alt

Тошкентда Давлат хавфсизлиги хизматининг собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди.
 
"Фарғона" ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, суд иши ўта махфий кўринишда бўлгани учун жараён ҳарбий судда бўлиб ўтмоқда. 
 
Судланувчилар сафидан жами 24 киши ўрин олган. Уларнинг ярми тергов ҳибсхонасидан олиб келинган, қолганлари гаров ва манзилини тарк этмаслик ҳақидаги тилхат асосида очиқликда бўлган.
 
Судга судланувчиларнинг яқинлари томонидан ёлланган 5 нафар адвокат қўйилмаган. Бир неча соат кутишдан сўнг уларнинг олдига суд ходимлари чиқиб, айбланувчилар уларнинг хизматидан воз кечгани, ишда фақат давлат адвокатлари иштирок этишини айтган.
 
Буни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *