Дима Билан жиддий операцияга тайёрланмоқда

фев 25 / 2019

alt

Машҳур Россиялик эстрада юлдузи Дима Билан айни дамда пойтахтдаги клиникаларнинг бирида бўлиб, мураккаб операцияга тайёргарлик кўрмоқда.

alt

Хонанда 18 февраль куни Петербургда ўтказилаётган концерти давомидаги эҳтиётсизлиги оқибатида оёғини синдириб олган.

Дима Билан ўз инстаграмдаги саҳифасида маълум қилишича, оёқлари синган вақтда зудлик билан операция қилиниши керак бўлган. Аммо у шифокорлар қаршилигига қарамай, концертни  охиригача давом эттирган. Концертдан ниҳоясига етгач, хонанда касалхонага олиб кетилган.

alt

Операциядан сўнг Дима Билан қайта тикланиш учун реалибитация клиникасига ётқизилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *