Дипломларни ҳақиқийлигини текшириш QR-код орқали амалга оширилади

янв 10 / 2020

alt

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бакалавр ва магистр дипломларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилади.

Ушбу тизим ОТМ томонидан берилган дипломларнинг ҳақиқийлигини аниқлашда энг самарали ечим сифатида қаралмоқда.

Дипломларни QR-кодлаштириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1-босқичда лойиҳа ишлаб чиқилади:

- дунёда мавжуд муқобил платформаларни тадқиқ ва таҳлил қилиш;

- тизимнинг концептуал моделини яратиш;

- маълумотлар базаларини лойиҳалаш ва тизимнинг функционал архитектурасини яратиш.

2-босқичда QR -код тизими ишлаб чиқилади:

- бакалавр ва магистрлик дипломлари учун индивидуал QR-кодлар яратиш тизимини ишлаб чиқиш.

3-босқичда талабалар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади:

- республика бўйича талабалар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда бакалавр ва магистрлик дипломлари учун индивидуал QR -кодларни яратиш тизими билан интеграциялаш.

4-босқич. Амалиётга жорий этиш:

- апробация: дастурий таъминотнинг пилот версияси комплекс синовдан ўтказилади ва жамоатчиликка тақдим этилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *