ДТМ томонидан техник хатога йўл қўйилган тест саволи учун максимал балл берилади

авг 13 / 2019

alt

Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоровнинг билдиришича, ДТМ томонидан техник хатога йўл қўйилган тест саволи учун максимал балл берилади. Бу ҳақда у Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида навбатдаги брифингда маълум қилди.
 
Маълумотларга кўра, 12 август куни республика бўйлаб 43 та бинода тестсиновлари икки сменада бўлиб ўтган. Жами 53 минг 162 нафар иштирок этиши белгиланган абитуриентлардан 51 минг 667 нафари тест синовларига келган. 1464 нафари эса турли сабабларга кўра иштирок этмаган. Шу куни 11 нафар абитуриент ҳудудга киришда, 20 нафари эса бинода қоидани бузганлиги учун тест синовларидан четлатилган.
 
10 август куни бакалавр таълим йўналишининг кундузги шакли бўйича Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг филология ва тилларни ўқитиш факултети абитуриенти энг юқори балл тўплаган — 231,9 балл (173,9 балл тест синовлари натижаси, 58 балл касбий (ижодий) имтиҳон натижаси); сиртқи таълим шакли бўйича Фарғона давлат университетининг филология ва тилларни ўқитиш йўналиши — 174,2 балл, кечки таълим шакли бўйича Тошкент давлат шарқшунослик институтининг тарих таълим йўналишида — 172,6 балл.
 
8 август куни Сурхондарё вилоятида, 10 август куни эса Сирдарё ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида тест синовлари якунлангани маълум қилинди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *