Дубайдаги савдо марказида рекорд катталикдаги арча ўйинчоғи осиб қўйилди

дек 24 / 2018

alt

Дубайдаги The Dubai Mall савдо-кўнгилочар марказида дунёдаги энг катта ва энг оғир Янги йил арчаси ўйинчоғи осиб қўйилди. Пўстидан тозаланган апельсин кўринишидаги шарнинг баландлиги 6,6 метрни, эни 4,7 метрни ташкил қилади, оғирлиги эса 1100 кгдан ошади.

Ўйинчоқ яна 4 та бошқа катта ўлчамли ўйинчоқ билан январь охиригача одамларни хурсанд қилиб туради.

Ушбу арча безаги Гиннесс рекордлар китобига дунёдаги энг катта арча ўйинчоғи сифатида киритилди. Маълум қилинишича, ўйинчоқни йиғиб, уни жойига илиб қўйиш учун 15 кишидан иборат жамоа уч кун меҳнат қилишига тўғри келган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *