Элмира Боситхонова Нукусда намойишга чиққан аёллар билан учрашди

авг 08 / 2019

alt

Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова 7 август куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб қайтди. Фейсбук ижтимоий тармоғида 1 август куни Нукус шаҳрида юз берган воқеа ҳақида эълон қилинганди. Боситхонова хабардаги маълумотлар ҳақиқатга нечоғли мос келиши ва бу аёлларнинг ҳуқуқларини муҳофаза этиш, муаммоларига ҳудуддаги раҳбарлар билан биргаликда ечим излаш мақсадида ҳудудда бўлди. Бу ҳақда қўмита Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати хабар беради.

Воқеани ўрганиш жараёнида шикоятчи Тилеўбийке Ульдашева ижтимоий-маиший муаммолари анчадан буён ҳал этилмаётганини айтиб, ёрдам сўради. Хотин-қизлар қўмитаси раиси иштирокида ҳудуд раҳбарлари билан ўтказилган суҳбатда унинг уй-жой масаласидаги шикояти юзасидан Нукус шаҳар ҳокими П. Турешевга аризачига жойлаштирилган уйида яшаши учун ордер бериш вазифаси топширилди. Т. Ульдашевани иш билан таъминлаш ва фарзандини мусиқа мактабига жойлаш масалалари бўйича эса Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Д. Ходжиевга уни тиббиёт бирлашмасига фаррош сифатида ишга қабул қилиш, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар кенгаши раиси в.в.б П. Қазакбаевга унинг фарзандини мусиқа мактабига жойлаштириш топшириғи берилди. Аризачининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи экани ва шу мақсадда ўзини бўш бино билан таъминлаш борасида ёрдам кўрсатишлари тўғрисидаги илтимосига ечим топиш вазифаси Нукус шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г. Абибуллаевага топширилди.
 
Фуқаролар Перизат Бегжанова ҳамда Гулпаршин Қошанова ўз муаммолари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳудудга келгунига қадар масъуллар томонидан ҳал этилганини билдирган.
 
Шу куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова яна йигирма нафарга яқин аёлларнинг дардлари, арзлари ва шикоятларини эшитиб, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, кўмак бериш бўйича ҳамкорликда амалий ишларни олиб борди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *