Энди дорихоналарда видео кузатув камералари бўлиши шарт

сен 07 / 2019

alt

Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дориларнинг чакана савдоси фақат ижтимоий дорихоналар, тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

-кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар учун ёзилган рецептлар дорихоналарда бир йил давомида сақланади;

-беморга рецептли дориларни рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади;

-2020 йил 1 январдан бошлаб дорилар ва тиббий буюмларнинг савдо жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш мазкур фаолият учун лицензия талаби ҳисобланади ва талабнинг мунтазам бир йил давомида бир мартадан кўп бузилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади.

2021 йил 1 январга қадар электрон тарзда рецепт бериш ахборот тизими жорий этилади.

Мазкур ахборот тизими 2021 йил 1 мартдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 мартдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида мажбурий равишда қўлланилади.