Энди талабалар стипендияли ва стипендиясиз контракт пулини тўлаши мумкин

сен 07 / 2019

alt

Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга ошириши мумкин. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан маълум қилинишича, стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Мисол учун, бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

Стипендия билан – 10 792 960 сўм (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).

Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм - 4 800 000 сўм)

Изоҳ: 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб 634 880 сўм этиб белгиланган.

Вазирлик хабарига кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги ОТМларда таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари ҳам тасдиқланди. 

alt