Энди "қасамёд" навбати журналистларгами?

дек 14 / 2018

alt

Тошкентдаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган «Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситалари: ахборот трансформацияси ва касб этикаси муаммолари» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Унда Адлия вазири Русланбек Давлетов, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбарияти ва ОАВ вакиллари қатнашишмоқда.

Тадбир давомида «Zoom» журналидан келган вакил ўз мулоҳазаларини билдираркан, журналистларга ҳам қасамёд қабул қилдиришни жиддий оҳангда таклиф этди.

Иштирокчи журналистлардан бири бу «таклиф»га «ариққа тушиб қасамёд қилайлик» деб муносабат билдирди.

Шундай «антиқа таклиф»ларга бой ўтаётган тадбир ҳақида кейинроқ батафсил хабар берамиз.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *