Эртага ва мана шу ҳафтада бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

дек 09 / 2019

alt

Бугун Туркманистон ҳудудидан нисбатан нам ва илиқ ҳаво оқимлари кириши таъсирида куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида кечга бориб кучсиз ёмғир ёғиши мумкин, деб хабар қилади Ўзгидромет.

Республика ҳудудида 10 декабрда ёмғир ёғиб ўтади, шимолда ёққан ёмғир қорга айланиши мумкин. Мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ҳарорат фони нисбатан илиқ бўлиб, кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даража илиқни ташкил қилади, шимолда ҳароратнинг кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3-8 даража илиққача пасайиши кузатилади.

11 декабрда Кавказ ҳудудидан совуқ ҳаво кириши билан айрим жойларда ёғингарчилик кучаяди. 12-14 декабрда об-ҳавонинг нобарқарорлиги сақланади, айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик, фақат мамлакатимизнинг шимоли-ғарбий туманларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Совуқ антициклон таъсирида шу кунларда ҳаво ҳарорати аста пасайиб кечаси 0-3 даража, кундузи 8-11 даражагача тушади. Бу кўрсаткичлар ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

Эртга мамлакатимиз ҳудудларида қуйидагича об-ҳаво кутилмоқда:

Тошкент шаҳри

Ҳаво ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор)  ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёгингарчилик бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3 илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *