Юк автомашинаси эшак аравани уриб юбориши натижасида бир киши ҳалок бўлди

мая 27 / 2020
alt
26 май куни Фарғона вилояти Бувайда туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
 
Қад қилинишича, шу куни тонгги соат 06:30 да Бувайда тумани Янгиқадам қишлоғи ҳудудидан ўтган Ўш-Тошкент А-373 автомобиль йўлининг 215 километрида, 28 ёшли М.Ғ., нинг бошқарувидаги “MAN” русумли юк автомашинасида Тошкент шаҳар йўналишида ҳаракатлана туриб, автомашина қатнов қисмининг ўнг четида кетаётган эшак аравани уриб юборган.
 
Мазкур ЙТҲ оқибатида эшак аравада бўлган 46 ёшли Ж.Э., ҳодиса жойида вафот этган, 13 ёшли З.Ж., эса турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
 
Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *