Европа Иттифоқи вакили Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди

янв 28 / 2016

alt

Ташриф давомида ЕИ вакили Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида талабалар ва ўқитувчилари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Жумладан, у аудиториялар, лабороториялар, маълумотлар маркази ва бошқа иншоотлар билан танишди.

Музокаралар давомида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва ЕИ университетлари, ҳамда ЕИнинг турли дастур ва лойиҳалари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Учрашув сўнгида Мик Овидиу университет меҳмонлари учун ташкил этилган ташрифлар китобига ўзининг илиқ тилак ва истакларини ёзиб қолдирди. Бу ҳақда университет сайти хабар беради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *