"Эзгулик албатта қайтади!" Ҳарбий хизматчилар қон берди

сен 07 / 2019

alt

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг Мурувват ва меҳрибонлик уйларига бориши, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларидан, имконияти чекланган ва кексалар ҳолидан хабар олишлари ҳамда мухтожларга ёрдам кўрсатиш каби  эзгу амалларни  бажариш  тизимда хизмат қилаётган ҳар бир йигитнинг касб бурчига айланган.

Республикамизнинг барча ҳудудларида “Эзгулик албатта қайтади!” шиори остида ўтказилган қон топшириш ҳайрия акциясида ҳам Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимлари фаол иштирок этиб, кўнгилли равишда қон топшириш учун махсус марказларга келишди ва кўплаб беморлар учун зарур бўлган ҳаёт томчиларининг йиғилишига сидқидилдан ҳисса қўшишди.

Бу каби яхшиликка чорловчи тадбирлар инсонлар ўртасидаги ўзаро меҳрни мустаҳкамлаб, ёшларни ана шундай руҳиятда тарбияланишига ўрнак, келажак авлодга эса намуна бўлади. Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари юзлаб ёшлар қаторида барча тенгдошларини эзгу вазифалар йўлида фаолликка чорлаб қолади.

Миллий гвардия матбуот хизмати