Фарғонада 25 нафар маҳбус амнистия актига кўра озодликка чиқарилди

янв 13 / 2016

alt
Шу куни амнистия тўғрисидаги қарорга асосан, эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахслар, шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахслардан 17 нафари, озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниб, ўталмай қолган жазо муддати 2 йилу 6 ойдан кўп бўлмаган, ҳукми ушбу қарор элон қилинган кунга қадар қонуний кучга кирган маҳкумлардан 8 нафари, жами 25 нафар шахс жазодан озод этилди.

Қарорнинг тўртинчи банди бўйича, озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниб, ушбу қарор элон қилинган кунда ўталмай қолган жазо муддати 3 йилу 6 ойдан кам бўлган шахслардан 16 нафар маҳкумлар манзил колониясига ўтказилди.

Озодликка чиқаётган маҳкумлар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг келгусида бундай хатоларга йўл қўймасликлари, жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида оила аъзолари ва яқинларига наф келтирадиган, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари ҳақида маслаҳатлар берилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *