Фарғонада 4 та Нексия Камаз билан тўқнашди

янв 18 / 2020

alt

Бугун, 18 январь куни 4Р-112 Фарғона халқаси автомобиль йўлида қалин туман тушиб кўриш даражаси пасайган. Бунинг натижасида Камаз ва 4 та Нексия иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Қўқон шаҳридан Бағдод тумани йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Камаз” русумли транспорт воситаси   4Р-112 “Фарғона халқаси” автомобиль йўлининг 289-кмдаги қайрилиб олиш жойидан қайрилиб олаётган вақтида Бағдод туманидан Қўқон шаҳри йўналишига қараб ҳаракатланиб кетаётган 4 та “Нексия” русумли транспорт воситалари билан йўл-транспорт ходисаси содир қилган.

Натижада уч нафар  йўловчи ва ҳайдовчилар  Бағдод тумани тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Яна бир нафар йўловчи тез тиббий ёрдам бўлимида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *