Фарғонада аёл газ плитасига уланган газ баллонини алмаштираётганда чиққан ёнғинда вафот этди

мая 22 / 2019
Картинки по запросу газ баллон газ плите
 
17 май куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшаган Ш.Б. исмли аёл уйи ошхонасида газ плитасига уланган газ баллонини бошқа газ баллонига алмаштираётган вақтида улардан сизиб чиқаётган газдан ёнғин содир бўлган. 
 
Оқибатда уйининг 70 кв.м. майдонида ички ва том қисми ёниб зарар кўрган ҳамда Ш.Б. куйиш жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
 
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *