Фарғоналик ўқувчилар халқаро ментал арифметика олимпиадасида ғолиб бўлди

дек 25 / 2019

alt

Москва шаҳрида МДҲ давлатлари ўқувчилари ўртасида халқаро ментал арифметика олимпиадаси ўтказилди. 500 дан зиёд ўқувчи иштирок этган мазкур олимпиадада фарғоналик уч нафар ўқувчи ғолибликни қўлга киритди, деб хабар қилади ХТВ матбуот хизмати.

Жумладан, юртдошимиз 6 ёшли Ҳумоюнмирзо 1-ўринни, Самандар Муродов 2-ўринни, Гуласал Акбарова олимпиада Гран-присини қўлга киритди.

Ғолиблар устози Исроил Тиллабоев методикаси бўйича сабоқ олган. Фарғона вилоятига дастлабки ментал арифметика курсларини олиб кирган ўқитувчи Исроил Тиллабоев ментал арифметика бўйича ўзининг муаллифлик китобини ҳам нашр этган. Бу ўзбек тилидаги биринчи ментал арифметика дарслиги ҳисобланади.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *