Фермерларнинг қўлига кишан таққан Касби тумани ИИБ бошлиғи ишдан ҳайдалди

июл 29 / 2019
alt
 
Касби тумани ИИБ бошлиғи подполковник Чори Кўчаров Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан ўтказилган хизмат текшируви якунига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.
 
Унга нисбатан хизмат текшируви 24 июль куни, ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ва интернет-нашрлардаги мақолалардан сўнг бошланганди.
 
Туман ИИБ ходимлари фермер билан баҳслашган, уларни автобусга қамаб қўйган. Ушбу ҳолатлар юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган эди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *