Февраль ойи умумтаълим мактабларида "Навоийхонлик" ва "Бобурхонлик" ойлиги деб эълон қилинди

фев 02 / 2016

alt

Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармалари, туман халқ таълими бўлимлари томонидан буюк бобокалонларимиз ижоди ва фаолиятини ўрганиш тадбирлари режаси ишлаб чиқилди, деб хабар беради ЎзА.

Мактабларда “Навоийхонлик” ва “Бобурхонлик” кунларини ўтказиш юзасидан методик тавсия тайёрланиб, умумтаълим мактабларига етказиб берилмоқда. Унга мувофиқ “Навоий ва Бобур ижодида Ватан мадҳи”, “Ўзбек адабий тили ривожида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодининг ўрни” мавзуларида илмий-амалий семинарлар ташкил этилади. Ёш педагоглар ўртасида баҳру байтлар, мутафаккирларнинг мактаб дарсликларида ўрганиладиган асарлари бўйича “Энг яхши дарс ишланмаси”, “Энг яхши тадбир ишланмаси” кўрик-танловлари ўтказилади. Таълим муассасаларида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймоси, ҳикматли сўзлари, ижоди ва фаолияти акс этган кўргазмалар ташкил этилади. 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *