Коронавирусга чалинганлар сони 5 млндан ошди

мая 20 / 2020
alt
Бутун дунё бўйлаб коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 5 миллиондан ошди. Бу ҳақда Worldometers портали хабар бермоқда.
 
Шу пайтгача 1 млн 971га яқин одам касалликдан тузалган бўлса, 325,151 нафар одам вафот этди. Айни вақтда 2,7 млндан ортиқ одам мазкур вирусдан даволанмоқда. 
 
АҚШда касалланган сони 1,5 млн ошиб кетган бўлса, Россияда бу кўрсаткич 300 мингдан ошди.
 
Ўзбекистонда 20 май 10:00 ҳолатига кўра, 2880та ҳолатда коронавирусга чалинган беморлар аниқланган. 2338 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Ҳозирда 529 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *