Фото: Банкларда одамлар сумкаларда пул билан навбатда туришибди

авг 21 / 2019

alt

Хабарингиз бор, 20 августдан бошлаб тижорат банклари томонидан доллар сотилиши йўлга қўйилди. Sputnik мухбири Тошкентдаги тижорат банкларидаги вазиятни кузатди.
 
Аксарият валюта айирбошлаш жойлари олдида навбатлар юзага келган. Улар олдида бир нечта ҳуқуқ-тартибот орган ходимларини кўриш мумкин.
 
alt
 
Эҳтимол бундай чоралар, одам гавжум бўладиган жойларда ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва аҳолини “валютафуруш”лардан тўсиш учун амалга оширилмоқда. Ички ишлар ходимлари пайдо бўлиши билан “валютафуруш”лар дарҳол ғойиб бўлди, дейилади хабарда.
 
alt
 
Одамлар сумкаларда пул олиб келишмоқда. Шу билан бирга, валюта сотиб олишга ҳеч қандай чекловлар йўқ, аммо баъзи банкларда тез тугамоқда.
 
Навбатда турган одамлар ҳаммага доллар етмайди, деб хавотир олмоқда.
 
alt
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *