Франциялик кардиожарроҳлар 8 нафар ўзбекистонлик болани оперция қилишди

дек 21 / 2015

alt

Акция доирасида Гўдаклар уйи ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига қатновчи имконияти чекланган болалар тиббий текширувдан ўтказилди.
Текширув натижалари асосида соғлиғи тезкор жарроҳлик аралашувини талаб қилган жами 8 нафар болага операциялар бажарилди. Ушбу операциялар ичида техник жиҳатдан ўта мураккаб саналган тўртта операция Ўзбекистонда илк маротаба амалга оширилди. Улар бир неча соат очиқ юракда давом этиб, юрак жарроҳлигида ишлатиладиган чет элдан олиб келинган махсус протезлар ва синтетик материаллар ёрдамида олиб борилди. Шунингдек, юракнинг катта магистрал қон томирларига ҳам операциялар бажарилди.

alt
Ҳар бири ўта жиддий ва мураккаб бўлган мазкур саккизта операцияларда профессор кардиожарроҳ Оливье Барон, перфузионист Луи Мериан, болалар анестезиологи Ариан Девин ва реанимацион ҳамшира Элеонор Легенеклар, шунингдек, Академик В. Воҳидов номидаги Республика иҳтисослаштирилган жарроҳлик маркази профессорлари Назиров Феруз Ғофурович, Абролов Ҳакимжон Қобилжоновичлар ўз ҳиссаларини қўшишди. Бу ҳақда “Sen Yolg’iz Emassan” хайрия жамғармасининг раиси Лола Каримова-Тилляева ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *