Франциялик кардиожарроҳлар юрак нуқсонли болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун Тошкентга келди

дек 14 / 2015

alt

Хабар қилинишича, улар турли юрак нуқсонлари билан туғилган болаларни тиббий текширувдан ўтказиб, жарроҳлик операцияларини амалга оширади.

Хайрия акциясига Ўзбекистондаги Гўдаклар уйи, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган оила фарзандлари, Республика болалар ижтимоий мослашуви марказидаги имконияти чекланган болалар жалб қилинди.
Тиббий текширув ва жарроҳлик операциялари Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида амалга оширилмоқда.
“Sen Yolg’iz Emassan” Фонди ва Франциянинг “Умид ришталари” Уюшмаси томонидан ташкил этилган мазкур хайрия тадбири иккинчи маротаба ўтказилмоқда. Франциялик шифокорлар Тошкентга ушбу акция доирасида илк бор жорий йилнинг июль ойида ташриф буюрган эдилар. Биринчи акция давомида кам таъминланган оила фарзандлари, ота-она қарамоғисиз қолган болалар ва имконияти чекланган болалар – жами қирққа яқин болага тиббий текширув ва консультациялар амалга оширилган эди.

 

  • Мехмон
    16 декабр 2015, 22:16

    салом ман сиздан суредигон нарсам шуки масалан юрак давленаси бэхосдан уйнедигон одамларди канакилиб даволаса булади шунга нима жавоб бор хар йил хар хил духтирга курсатилади личения килинади шу билан юрилади буни буткул тузатиш имконияти борми

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *