Фуқаролар қабули: Муаммо ва ечим

ноя 03 / 2018

– Сурхондарё вилояти ҳокимлик биносида ҳоким билан фуқаролар ўртасида қабул бўлиб ўтди

– Унда фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, керакли чоралар кўрилди

alt

Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатовнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси ҳамда “Telegram” мессенжеридаги рақамига мурожаат йўллаб, шахсан қабул қилишни сўраган фуқаролар учун бугун, 3 ноябрь куни ҳокимлик биносида навбатдаги қабул ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди

Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни биргаликда кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун вилоят, тегишли туман ҳокимликлари мутасаддилари, алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди.

alt

Вилоят ҳокими 38 нафар фуқаронинг ички йўлларни таъмирлаш, йўловчи ташиш транспортлари фаолиятини самарали ташкил этиш, уй-жой билан таъминлаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, алимент ундириш, бандлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатларини диққат билан эшитиб, уларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўрди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *