ФВВ ўтган йили мобиль алоқа операторлари орқали 130 дан ортиқ SMS-хабарлар жўнатди

янв 27 / 2016

alt

ЎзА хабар беришича, 2015 йилда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий тузилмалари ва воситаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашга доир барча чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилди.

Масалан, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари Гидрометеорология хизмати маркази, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ҳамкорликда сув тошқинлари ва кўчкилар юз бериши хавфи мавжуд бўлган ҳудудларни ўрганди. Тоғлардаги қор захираси ва юқори тоғ ҳудудларидаги кўллар ҳолатини баҳолаш мақсадида Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларининг тоғли ҳудудларида аэровизуал кузатувлар олиб борилди.

Ўтган йили дарёларнинг тошган сувларни ўтказиш имкониятини ошириш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш мақсадида Норин дарёсининг аҳоли зич жойлашган қирғоқлари мустаҳкамланди. Наманган вилояти ҳудудидан ўтадиган Сирдарё дарёсининг қирғоқлари бетонланди. Шунингдек, Зарафшон дарёсидаги «Равотхўжа» дамбасининг 4,91 километрлик участкасини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Қутқарувчиларнинг аниқ ва тартибли ҳаракатланишини таъминлаш, тайёргарлигини ошириш мақсадида мунтазам ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Ҳисобот даврида ўтказилган 31 қўмондонлик-штаб ва 647 махсус тактик-ўқув машғулотида 110 мингдан зиёд ходим иштирок этди, қарийб 18 минг махсус техника жалб қилинди.

Аҳолини юз бериши мумкин бўлган хавфлардан ўз вақтида огоҳлантириш фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади. Хусусан, ўтган йили мобиль алоқа операторлари орқали 130 дан ортиқ SMS-хабарлар жўнатилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *