Gentra Россияда энг кўп сотилган автомобиллар рўйхатига кирди

фев 09 / 2016

alt

Январь ойида Россияда GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган 1269 та автомобиль сотилди. Бу ўтган йил январидаги кўрсаткичдан 37 фоизга кам, деб хабар қилади Газета.uz.

Gentra модели ойнинг энг кўп сотилган 25 та автомобили рўйхатига кирди (23-ўрин). Жорий йилнинг январь ойида Россия автобозорида 957 та Gentra автомобили сотилди, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич  967 тани ташкил этганди.

Бир ой ичида Россияда жами 81 849 та янги енгил ва енгил тижорат машиналари сотилган. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *