GM Uzbekistan Белоруссияда Ravon бренди тақдимотини ўтказди

окт 03 / 2016

alt

30 сентябрь куни GM Uzbekistan Белоруссияда Ravon бренди тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилади

Белоруссияда янги бренднинг R2, Nexia R3 ва Gentra моделлари тақдим этилди. Жорий йилнинг охиригача R4 модели ҳам етказилиши кутилмоқда.

2016 йилнинг сўнггига қадар компания дилерлик тармоғини МДҲ мамлакатлари бўйлаб кенгайтиришни режа қилган. Хабарга кўра, октябрь-декабрь ойларида Озарбайжон ва Туркманистонда ҳам бренднинг тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

2017 йилда GM Uzbekistan ҳар бир мамлакатдаги ҳудудий дилерлик тармоқларини кенгайтиришни давом эттиради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    04 октябр 2016, 12:23

    Бу Спаркми нега равон дейишмокда?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *