GM Uzbekistan Chevrolet Orlando ишлаб чиқаришни тўхтатади

янв 22 / 2018

alt

General Motors компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, Chevrolet Orlando автомобилини GM Uzbekistan АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш 2018 йилнинг биринчи чорагида якунланади.

Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга арзиларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди. Бу ҳақда компания матубот хизмати хабар қилади.

GM Uzbekistan АЖ диллерлик корхоналари билан биргаликда Chevrolet Orlando русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда шартнома шартларида белгиланган муддатларда автомобилни тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *