GM Uzbekistan яна автомобилларга имтиёзли кредитлар жорий қилди

окт 19 / 2018

– Тошкент шаҳри аҳолиси учун 500 дона LACETTI CDX A/T (3-поз.) автомобили қўйилган

– Акция доирасида 15 ойдан 5 йилгача кредитга автомобиль харид қилиш мумкин

alt

GM Uzbekistan ҳамда ХАТБ «Ravnaq-bank» ҳамкорликда банкнинг 17 йиллиги муносабати билан 2018 йилнинг 22 октябридан эътиборан Тошкент шаҳри аҳолиси учун 500 дона LACETTI CDX A/T (3-поз.) автомобилини имтиёзли кредитлаш бўйича акция эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

LACETTI CDX A/T (3-поз.) автомобилига имтиёзли кредитни қуйидаги кредит шартлар асосида расмийлаштириш мумкин:

1) 10% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 5 йилгача – йиллик 22%

2) 30% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 3 йилгача – йиллик 20% 

3) 50% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 2 йилгача – йиллик 19% 

4) 60% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 15 ойгача – йиллик 18%

– Кредит учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин:

(https://ravnaqbank.uz/…/Perechen-dokumentov-Avtokredit-akts…)

– Даромадлар тўғрисидаги маълумотлар намунаси ушбу ҳаволада:

(https://ravnaqbank.uz/…/e94/Spravka-o-dokhodakh-obrazets.pdf)

– Кредитни сўндириб бориш жадвали ушбу ҳаволада:

(https://ravnaqbank.uz/…/Grafik-pogasheniya-Avtokredit-aktsi…)

– «Ravnaq-bank» ХАТБ жойлашган манзил ушбу ҳаволада:

(https://goo.gl/maps/DUtA56ib88k)

Ушбу акция бўйича ўзингизни қизиқтирган барча маълумотларни «Ravnaq-bank»нинг 71-202-00-82 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

«GM Uzbekistan» автомобилларининг бошқа моделларини «Ravnaq-bank» орқали кредитга харид қилиш бўйича қуйидаги ҳаволада орқали маълумот олишингиз мумкин: Автокредитлар

(https://ravnaqbank.uz/uz/private/crediting/auto-loan/)

“Эслатиб ўтамиз, сиздан турли важларда имтиёзли автокредит расмийлаштириш учун қўшимча маблағ ундириш ҳоллари юзага келганда компаниянинг Call-марказига 71-141-77-77 рақамлари ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 10-07 қисқа рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин”, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *