GM Uzbekistan: Дастлабки тўловсиз автомобиль харид қилиш мумкин

окт 18 / 2018

– Бунинг учун автомобиль нархидан 125% баланд бўлган мулкни ёки шунча миқдорда суғуртани амалга ошириши лозим

– Бундай кредитларнинг муддати 36 дан 60 ойгача

alt

GM Uzbekistan АЖ харидорларга қулайлик яратиш мақсадида бугунги кунда автокредит тақдим этаётган тижорат банклари фаолиятини ўрганиб чиқди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда 18 та тижорат банклари турли шартларда автокредит хизматини таклиф этмоқда.

Улар орасида дастлабки тўлов миқдори 0% бўлган банклар ҳам мавжуд. Хусусан, “Равнақ банк”, “Ориент Финанс Банк», «Туркистон банк»лар томонидан дастлабки тўлов мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам автокредит тақдим этилмоқда.

Бунда мижоз ўз томонидан кредит тўловининг гарови сифатида бозор баҳоси автомобиль нархидан 125% баланд бўлган мулкни ёки шунча миқдорда суғуртани амалга ошириши лозим бўлади. Бундай кредитларнинг муддати 36 дан 60 ойгача, йиллик ставкаси 24-28 %ни ташкил қилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *