GM Uzbekistan: Нурафшондаги биринчи мультибренд автосалон шу кунгача 3494 та автомобиль ва 6 та юк машинаси сотди

фев 22 / 2019

alt

2018 йилнинг 20 декабрь куни Нурафшон шаҳрида Ўзбекистонда биринчи мультибренд автосалон очилган эди. Автосалон шоурумида доимий асосда маҳаллий автомобиль саноати корхоналари – «GM Uzbekistan», «SamAvto», «JV MAN Auto – Uzbekistan» ва «UzAuto Trailer»нинг Chevrolet, MAN, Isuzu ва Kamaz брендлари тақдим этилади.

GM Uzbekistan матбуот хизматининг хабар қилишича, очилгандан то шу кунга қадар автосалонда 3494 та автомобиль ва 6 та юк машинаси бўйича шартнома тузилган ва сотилган. Сотув якунларига кўра, харидорлар ўртасидаги энг талабгир русумлар қуйидагилардир: DAMAS, NEXIA (2- поз.), COBALT (2- поз.), LACETTI (3- поз.), SPARK (экспорт комплектацияси).

Бундан ташқари, харидорларга қулай бўлиши учун, харид қилинган автомобиллар учун шу жойнинг ўзида, навбат кутмай рўйхатга олиш рақамларини расмийлаштириш (хизматдан фақат Тошкент вилояти аҳолиси фойдаданиши мумкин) ва автосуғурталаш имкони мавжуд. Қўшимча равишда, автосалонда банк филиали ишлайди, бундан ташқари, ҳар бир харидор “Уйингизга борамиз” элтиб қўйиш хизматидан фойдаланиши мумкин.

Қайд этиш керакки, автосалоннинг 2400 кв.м майдонни эгаллаган сервис ҳудуди энг замонавий техникалар билан жиҳозланган. Бу ерда UzAutoнинг барча брендларига ҳамма турдаги кафолатли ва кафолатдан кейинги сервис хизматини кўрсатиш учун зарур барча жиҳозлар ўрнатилган.

Яқин келажакда, харидорларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, автосалонда енгил автомобилларни лизинг ва кредитга олиш мумкин бўлади, шунингдек автомобиллар харидорларига қўшимча қулайликлар ва чегирма дастурлари тақдим этилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *