Green Card лотереясини тўлдириш муддати ўзгартирилди

окт 16 / 2017

alt

Техник сабабларга кўра, DV-2019 (Грин карта) учун қайтадан рўйхатдан ўтиш бошланмоқда, деб хабар беради АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайти.

2017 йил 18 октябрга қадар ариза берган иштирокчи ўз аризалари кўриб чиқилиши учун уларни қайтадан топшириши лозим.

"Бу борадаги ноқулайлик учун иштирокчилардан узр сўраймиз. Ҳаққонийликни таъминлаш ва барча манфаатдор томонлар учун жараённинг яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадида биз бу йилги (DV-2019) ариза топшириш жараёнини қайтадан бошлашимиз шарт" — қайд этилади элчихона хабарида.

DV-2019 учун электрон ариза топшириш даври 2017 йил 18 октябрь, сешанба кундуз соат 11:00 да бошланиб, 2017 йил 22 ноябрь, чоршанба кундуз соат 11:00 да тугайди.

Ариза топширувчилар электрон ариза шаклига рўйхатдан ўтиш даврида расмий вебсайт, яъни dvlottery.state.gov да киришлари мумкин. Мувофиқлик борасидаги бошқа барча талаблар ўзгаришсиз қолган.

2019 йил дастури учун аризаларни танлаб олиш 2018 йил 15 майдан бошланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Нематов дадахон
    07 октябр 2018, 04:25

    мен ишлагани бормокчиман амрикага шунга кандай маслахат берасизлар

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *