Ўтган 6 ойда Тошкентда ҳайдовчилардан 25,6 млрд сўм жарима ундирилди

июл 17 / 2019

Картинки по запросу штраф гувд

Жорий йилнинг 6 ойида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари 40 фоизга (70/42), ҳодисалар оқибатида вафот этганлар 35,5 фоизга (76/49), тан жароҳати олганлар 27,5 фоизга (697/505) камайишига эришилди.  Бу ҳақда 16 июль куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

ЙПХ ходимлари томонидан 6 ойда расмийлаштирилган 470,5 минг баённомалар (384.985/470.413=+22,2%) асосида 36,3 млрд сўм жарима суммаси белгиланиб, унинг 25,6 млрд сўми ёки 70,5 фоизи ундирилиб, давлат ғазнасига йўналтирилди.

Пиёдалар томонидан йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, 6 ойда жами 43,5 мингта қоидабузар пиёдалар аниқланиб, уларга ўрнатилган тартибда қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда чора кўрилди.

Кўча ва йўлларда, йирик савдо мажмуалари атрофида сунъий тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган 20,5 минг ҳайдовчилар аниқланиб, (9.352/20.516) чора кўрилди.

Шунингдек, Фуқароларга қулайликлар яратиш, узоқ муддат навбатда кутиб қолишларининг олдини олиш мақсадида “Биллинг” тизимида тўловлар амалга оширилиб, хозирги кунда пойтахтнинг 7 та туманларида ҳайдовчилик гувоҳномасини Давлат хизматлари маркази орқали бериб борилмоқда. 

Ҳар бир рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларида бепул “Wi-Fi” зоналар ташкил этилди, фуқароларни қабул қилиш дарчалари сони кўпайтирилди, ногиронлар ва аёллар учун алоҳида навбатсиз қабул қилиш дарчалари ташкил этилди, кутиш хоналари юмшоқ мебель, кондиционер, электрон дўкончалар, телевизор ва массажли креслолар билан жиҳозланди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг “Телеграм-Бот” расмий “веб-сайт”ига фуқаролар томонидан келиб тушган 4.143 та фото ва видеолавҳа мурожаатларининг 4.118 таси кўриб чиқилиб, 1.016 нафар қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан тузилган баённомалар асосида 503 млн 884 минг сўм жарималар ундирилди.

38 та стационар ва 5 та муляж мобиль фоторадарлар харид қилиниб, профилактик ишларни таъминлаш мақсадида, пойтахт кўча ва йўлларига ўрнатилди. 

Мавжуд 6 та стационар ва 4 та мобиль фоторадарлар ёрдамида, ўтган давр мобайнида 159 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланиб, уларга нисбатан 50 млрд 243 млн сўм жарималар белгиланди.

Тезлик билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари 30.4 фоизга (217/151), ҳодисалар оқибатида вафот этганлар 48.5 фоизга (33/17), тан жароҳати олганлар 21 фоизга (229/181) кескин камайишига эришилди.

Бевосита бошқарма шахсий таркибининг хизмат ва жанговор шайлик холатини ошириш, моддий теник базасини ривожлантириш мақсадида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

ЙПХ бригадасига жорий йилнинг апрель ва июнь ойларида 2 дона “Малибу”, 1 донадан “Шевролет” ва “Нексия-3”, 10 донадан “Трекер” ва “Жентра” жами 24 та автотранспорт воситалари ажратилиб, махсус жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.

Жорий йилнинг 2-ярим йиллигида пойтахт худудида Йўл-транспорт ходисаларини барвақт олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини таъминлаш мақсадида бошқарма томонидан қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, Пойтахт худудидаги йирик бозор ва савдо мажмуалари атрофида йўл-транспорт ходисалари ва тирбандликларни олдини олиш бўйича, Хитой Халқ Республикасининг Хиквижн компанияси томонидан транспорт воситаларини тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини қайд этиш функциясига эга 4 дона айланма кузатув видеокамералари “Тошкент савдо маркази”, “Чилонзор буюм бозори” ва “Карвон” бозорларига ўрнатилиб, жорий йилнинг 1-9 июль кунлари тест тариқасида синовдан ўтказилиб(8.240 та қоидабузарлик аниқланган), 10 июль кунидан бошлаб аниқланган қоидабузарликлар бўйича чиқарилган электрон қарорларни манзилларига етказиш учун КААТ тизими орқали Ўзбекистон Почтасига электрон тартибда юборилиши йўлга қўйилди. 10 июлдан бугунги кунга қадар жами 864 та қоидабузарлик аниқланиб, 525 млн 312 минг сўм жарима белгиланган.  

Хозирги кунда бошқарманинг патруль автоуловларида хизматда фойдаланиб келинаётган «AutoCon» русумли мобиль қурилмага қўшимча дастурий таъминот “Абл-Софт” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилиб, у асосида пойтахт кўча ва чоррахаларида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш қоидабузарликларини автоматик тарзда аниқлаш тизимини тажриба тариқасида жорий йилнинг 3-чорагида ишга тушириш режалаштирилди.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида Тошкент шаҳри кўча ва йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича 648 та янги йўл белгилари ўрнатилди, яроқсиз ҳолга келган 1.435 та йўл белгилари алмаштирилди, 1.304 та йўл белгилари қайта тикланди, 12 та светофорлар ўрнатилди, кўча ва йўлларга 116 минг 700,7 кв.м. йўл ётиқ чизиқлари чизилди, 3.500 кв.м. қатнов қисми ва 800 кв.м. пиёдалар йўлакчалари таъмирланди, 0,5 км пиёдалар йўлакчалари қурилди.

Хитой Халқ Республикасининг “Хуавей” компанияси билан эришилган келишувга асосан, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси асосида Тошкент шаҳрининг 90 та кўча ва чорраҳаларига фото-видео, тезликни ўлчовчи видеокузатув мосламаларини ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йил якунига қадар ЙПХ бригадаси батальонлари шахсий таркибини хизматда фойдаланиш учун “Мобил видеокамера” ва планшетлар билан тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

2019 йилнинг 2-ярим йиллигини ижобий кўрсатгичлар билан ёпиш, йўл-транспорт ходисаларини барвақт профилактикасини ва тирбандликларни олдини олиш бўйича ишларни жадаллаштиш мақсадида, бошқарма шахсий таркиби билан таҳлиллар асосида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *